1 Июл 2020 йил 661

Сирдарё вилояти Ички ишлар органларининг бир гуруҳ ёш ходимлари "Ёшлар куни" муносабати билан рағбатлантирилди.

Бугунги ёшларга яратилаётган шарт-шароитларга ҳавас қилса арзийди. Ҳозирги вақтда юртимизда “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деган шиор кенг тарқалиб, ҳаётимизга тобора чуқур кириб бормоқда.

Ўзбекистонимизнинг мана шундай ёруғ ва фаровон истиқболини бунёд этишдек масъулиятли вазифани албатта, фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлашда ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндошиб келаётган, кўрсатгичлари юқори бўлган ҳамда юклатилган хизмат вазифаларини бажаришда бошқа ҳамкасбларига намуна бўлиб келаётган Сирдарё вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизим ёш ходимлари Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech