Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқув курслари ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 03 июнь кунидаги “Ички ишлар органларидаги узлуксиз ўқув-карьера тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқитишни ташкил этиш тўғрисида”ги 114-сонли фармойишлари талабларига мувофиқ Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг 15 нафар турли соҳавий хизматлари ходимлари билан жорий йилнинг 14-24 июнь кунлари ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филиалида хизматдан ажралмаган ҳолда масофадан туриб онлайн, яъни реал вақт режимида навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқув курслари ўтказилди.
Ўқув курсларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг касбий билим ва малакаларини бойитиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятлари самарадорлигини оширишга кўмаклашишдан иборатдир.
ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филилали