Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари тергов тизими (катта) терговчилари ва суриштирувчиларининг касбий билим ва малакалари оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3216-сон ва 2018 йил 23 августдаги “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3919-сон қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 29 апрель кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари билан малака ошириш, қайта тайёрлаш ва масофадан ўқитиш ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги 85-сонли фармойиши талабларига мувофиқ Сирдарё вилояти ички ишлар органларининг 14 нафар тергов тизими (катта) терговчилари ва суриштирувчилари билан жорий йилнинг 1-19 июнь кунлари ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филиалида хизматдан ажралмаган ҳолда масофадан туриб онлайн, яъни реал вақт режимида малака ошириш ўқув машғулотлари ўтказилди.
“Ўқув курсларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражасини янада юксалтириш, маънавий-ахлоқий савияси юқори бўлган кадрлар тайёрлаш, уларнинг касбий билим ва малакаларини бойитиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятлари самарадорлигини оширишга кўмаклашишдан иборатдир.” – дейди вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиали раҳбари майор О.Ш.Суяров.