18 Октябр 2021 йил 327

Сирдарё вилояти ички ишлар органлари шаҳар-туман ва бўлимлари фахрийлар кенгаши раислари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ташкил топганлигини 30 йиллиги муносабати билан жойларда фахрий ходимларнинг рўлини ошириш, ёш ходимларга ўз билим ва кўникмаларини сингдириш, ёш ходимларни хизматга бўлган ижобий фазилатларини шакллантириш, ўз касбига ва Ватанига бўлган садоқатини ошириш, уларнинг касбий маҳоратини, ҳуқуқий онгини, аҳлоқий, маънавий-маърифий ва сиёсий онгини юксалтириш, жойлардаги фахрийлар раислари ўртасида уларнинг иш фаолиятлари, жамоадаги ўрни, билим савияларини ошириш мақсадида 2021 йил 15 октябр куни Сирдарё вилояти ИИБ шаҳар-туман ва жойлардаги бўлимларнинг фахрий раислари ўртасида мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақа шартларига кўра 1-ўрин Сирдарё тумани ИИБ фахрийлар кенгаши раисига насиб қилган бўлса, фахрий 2-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими фахрийлар кенгаши раиси нафақадаги майор Эркабой Қўзибоевга насиб қилди ва республика босқичи учун йўлланмани қўлга киритди.

   Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ

Text to speech