21 Май 2022 йил 276

Сирдарё вилояти ички ишлар органлари раҳбар ходимлари учун “Раҳбар маънавияти”, “Раҳбарнинг бошқарув маданияти” ва “Раҳбар психологияси” мавзуларида семинар тренинглар ташкил этилди.

Бугунги кунда ички ишлар органларида ходимларнинг ахлоқий-руҳий саломатлигини сақлаш, маънавий-руҳий муҳитининг барқарорлигини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 8 март кунидаги 66-сонли буйруғи соҳада ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан амалга ошириладиган ахлоқий-руҳий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий ишларни янада тубдан такомиллаштириш ҳамда сифат жиҳатдан яхшилаш учун дастурамал бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2022 йил 17 май кунидаги режа-топшириғига асосан жорий йилнинг 20 май куни ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти етакчи мутахассис психологи капитан Каримов Жасур Бахриддинович, Сирдарё вилояти ички ишлар органлари психологлари ҳамда вилоятда жамоат бирлашмалари, ташкилотлар, олийгоҳлар ва бошқа муассасалар психолог ходимлари иштирокида Сирдарё вилояти ички ишлар органлари раҳбар ходимлари учун “Раҳбар маънавияти”, “Раҳбарнинг бошқарув маданияти” ва “Раҳбар психологияси” мавзуларида семинар тренинглар ташкил этилди.

Ўтказилган мазкур семинар тренингда ИИВ масъул ходими томонидан раҳбарлик лавозимларига тайинланаётган ходимларни бошқарувчанлик ва ташкилотчилик қобилиятларини ўрганишга қаратилган ишлар тартиби ва шаффофлиги, жамоаларнинг маънавий-руҳий муҳити аҳволини ўрганиш бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар, табель қуролидан фойдаланган ҳолда хизмат олиб борадиган ходимлар билан ўтказилган психологик тадбирлар, бундан ташқари ходимларнинг хизматга мослашиш жараёни психологик қўллаб-қувватланиши, психоконсултатив суҳбатларнинг амалдаги буйруқ талаблари асосида олиб боришини, салбий хулқ-атворга мойиллиги юқори ходимларни аниқлашга қаратилган психологик-тадбирлар, шахсий таркиб билан олиб борилган тренинг, ўқув-амалий машғулот ва давра суҳбатларининг тўғри ташкиллаштирилиши муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ташкил этилган мазкур семинар тренинг давомида психологлар томонидан Сирдарё вилояти ички ишлар органлари раҳбар ходимлари учун психологик тренинг машғулотлар ўтказилди. Ушбу психологик тренинг машғулоти давомида Ички ишлар органлари ходимларининг умумий дунёқараши, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, касбига садоқат ва юқори масъулият ҳисларини ошириш билан боғлиқ психологик маслаҳатлар бериб ўтилди. Бундан ташқари касбий маиший, стресс (зўриқиш), депрессия ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш бўйича психологик тавсиялар бериб ўтилди.

Бундан ташқари тажриба алмашиш учун вилоятда жамоат бирлашмалари, ташкилотлар, олийгоҳлар ва бошқа муассасалар билан бу борада ҳамкорлик йўлга қўйилиб, самарали ишлар олиб борилмоқда. 

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар бундан кейин ҳам давом этиб, ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech