3 Декабр 2020 йил 324

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг касбий билим ва малакалари оширилди

Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартиби, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш, фуқароларнинг ишончини қозониш профилактика инспекторларининг устувор вазифаларидан саналади.

Ушбу йўналишларда амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда профилактика инспекторларининг соҳага оид билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан
1 декабрь кунига қадар Сирдарё вилояти ИИБнинг туман-шаҳар Ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган 40 нафар профилактика инспекторлари билан вазирлик Малака ошириш институти Сирдарё филиалида масофавий таълим орқали малака ошириш ўқув машғулотлари ўтказилди.

Ўқув курси давомида ходимларнингПрезидентимизнинг соҳага оид фармон ва қарорлари, Ички ишлар вазирининг буйруқлари бўйича касбий билимлари ва малакалари оширилди.

ИИВ Малака ошириш институти Сирдарё филиали

Text to speech