12 Январ 2021 йил 43

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрь кунидаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшма чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарори, ИИВнинг 2020 йил 24 декабрь кунидаги “Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, ҳамда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жорий йилнинг 5 январь кунидаги “Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказиш тўғрисида”ги  буйруғи талабларига асосан жорий йилнинг 12 январь куни Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.  Мусобақада жами 40 нафар ички ишлар органлари ходимлари ҳамда 30 нафар уларининг оила аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда иштирок этишди. Мусобақа натижаларига кўра ички ишлар органлари ходимларидан иборат бўлган гуруҳда 1- ўрин Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ МТБ катта инспектори подполковник Каримбердиев Баҳодир Раҳмоновичга, 2-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ТФТБ бошлиғи майор Норбўтаев Раҳим Рустамовичга, 3-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ 40-сон манзил-колония Зиё-Нур агросаноат ДУК юрисконсульти майор Джиянбаев Пўлат Абдуалиевичга насиб этди. Шунингдек, Ички ишлар органлари оила аъзоларидан иборат бўлган гуруҳда 1-ўрин Ўзбекистон Республикаси ИИВ МОМБ ПХБПЗ Сирдарё вилояти бўйича махсус отряди бош мутахассиси подполковник Салимуллин Ильдар Тагировичнинг фарзанди Салимуллин Самир Ильдаровичга, 2-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО ходими катта сержант Жўраев Шаҳзод Қўлдўшевичнинг фарзанди Жўраев Лазизбек Шахзод ўғлига ва 3-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ МТБ катта инспектори подполковник Каримбердиев Баҳодир Раҳмоновичнинг фарзанди Раҳмонов Асадбек Баходир ўғли эгаллади. Мусобақа якунларига кўра ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчилар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг диплом, медал ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тағдирландилар.       

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech