9 Феврал 2021 йил 343

Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6099-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрь кунидаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарори, ИИВнинг 2020 йил 24 декабрь кунидаги “Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммвий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи талабларига асосан жорий йилнинг 8 февраль куни Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада 14 жамоа гуруҳларга бўлинган холда иштирок этишди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган мусобақанинг натижаларига кўра фахрли 1-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ ТВБСО терма жамоасига, 2-ўрин Ховос тумани ИИБ терма жамоасига ҳамда 3-ўрин Гулистон шаҳар бўйича ИИО ФМБ терма жамоасига насиб этди.

Муросасиз ва жадал тарзда бўлиб ўтган мусобақанинг ғолиб ва совринли ўринларни қўлга киритган жамоалар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.  

Сирдарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Text to speech