24 Март 2021 йил 328

Сирдарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6099-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрь кунидаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарори, ИИВнинг 2020 йил 24 декабрь кунидаги “Ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи талабларига асосан жорий йилнинг 24 март куни Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ўтказилган мусобақада, 32 нафар спортчи ходимлар 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди.Мусобақа натижаларига кўра фахрли 1-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ Эксперт- криминалистика бўлими бош эксперти подполковник Эсонов Рустам Келдиевичга, 2-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ 8-сон тергов ҳибсхонаси, тартибот ва қўриқлаш бўлими, қўриқлаш отряди назоратчиси сафдор Ярбеков Баходир Ғафурқул ўғлига ҳамда 3-ўрин Сирдарё вилояти ИИБ Тезкор маълумотлар бўлими қидирувларни ҳисобини юритиш гуруҳи катта инспектори катта сержант Джиянбоев Аҳмад Абдуалиевичга насиб этди. Ғолиб ва совринли ўринларни қўлга киритган спортчи ходимлар Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг диплом, медал ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.  

Text to speech