15 Апрел 2021 йил 336

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари “Китобхонлик ҳафталиги”да фаол иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрь кунидаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланган.

Шу муносабат билан Республикамизнинг барча ҳудудларидаги каби Сирдарё вилоятида ҳам “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари ўтказилди. Жумладан, ушбу ҳафталик давомида Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида “Ёшлар ва китобхонлик маданияти”, “Ёш китобхон”, “Китобхон оила-энг яхши оила”, “Ўзбекистон-китобхонлар юрти” каби маънавий-маърифий тадбирлар, шунингдек халқимизнинг севган шоир ва ёзувчиларининг ҳаёти ва ижодига бағишланган кечалар, кутубхоналар бўйлаб саёҳатлар ташкил этилди. 

Шунингдек ходимларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар органларида китоблар ярмаркаси ўтказилди. Китоблар ярмаркасида ходимлар билим савиясини ошириш, ватанга бўлган муҳаббати ва дунёқарашини кенгайтириши ҳамда ички ишлар органларида мавжуд бўлган кутубхоналарни бойитиш мақсадида турли хил жанрларда чоп этилган китобларни олиш имконияти яратиб берилди. 

Ташкил этилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига, ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда ҳалол хизмат олиб боришини таъминлайди.

  Сирдарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Text to speech