11 Декабр 2021 йил 288

Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари “Бор меҳримиз сенга болажон” шиори остида беғараз донорлик акциясида фаол иштирок этишди

Барчамизга маълумки ҳар куни дунё бўйича минглаб инсонлар донор фронтига эҳтиёж сезади. Донорлик инсонларга яхшилик қилишнинг энг оддий кўриниши бўлиб, ушбу беғараз кўнгилли ёрдам қонга эҳтиёжи бор инсонлар учун ҳақиқий кўмакдир. Бугун ходимларимиз улкан жонбозлик кўрсатишди. Сабаби улар кўплаб инсонларнинг шодлигига эришишди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфизалогия хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематология ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4592-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2021 йил 2 декабрь кунидаги 23/2027-сонли кўрсатмаси асосида Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари жорий йилнинг 10 декабрь куни Сирдарё вилояти қон қуйиш марказига ташриф буюриб, “Бор меҳримиз сенга болажон” шиори остида беғараз донорлик акциясида фаол иштирок этдилар.

Бундан кўзланган асосий мақсад ички ишлар органлари ходимлари орасида беғараз донорликни тарғиб қилиш, фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат бўлди. Мазкур “Донорлик куни” акциясида Сирдарё вилояти ички ишлар органларидан 25 нафар ходим фаол иштирок этиб, жами 12 литр миқдорда қон топширилди. Бу кичик миқдор бўлиб кўриниши мумкин, лекин бу миқдор бир неча беморлар ҳаёти учун жуда муҳимдир.

Ташкил этилган бу каби тадбирлар ҳар бир ходимни ватанига, халқига ва оиласига бўлган садоқатини янада мустаҳкамлаб, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурч” эканлигини ҳис қилган ҳолда хизмат олиб боришини таъминлайди.

Сирдарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати.

Text to speech