26 Феврал 2021 йил 294

Сирдарё вилояти Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмасининг 2020 йилнинг якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 2–моддасида “Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг вазифалари белгилаб қўйилган”. Яъни ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, хаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиги химоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигининг ошишига, иш сифати яхшиланишига , шу асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади. Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасида ўтказилган навбатдаги йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси иштирок этиб, 2019-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида ҳисобот берди. Дастлаб, меҳнат қонунчилигидаги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилиб, шу асосда яна бир бор ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтириб ўтилди.

Сўзга чиққанлар иш берувчи ва Касаба уюшмаси томонидан жамоа шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилиши ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Жараёнда Жамоа шартномаси мажбуриятларининг бажарилиши бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилгани, яъни уюшма иқтисодий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, соғломлаштириш, молиявий рағбат каби масалаларда кўмак берилганлиги тўғрисида ҳисобот ҳам берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech