10 Сентябр 2020 йил 338

Сирдарё вилояти Ховос туманида 12 нафар шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти топширилди!

Таъкидлаб ўтишимиз жоизки, 2020 йилнинг 13 март куни “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни қабул қилинган бўлиб, мазкур Қонуннинг 6 ва 45-моддалари жорий йилнинг 1 апрель кунидан кучга кирган ва Республикамизнинг барча вилоятларида ушбу Қонуннинг юқорида қайд этилган моддалари ижросини таъминлаш борасида Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари ходимлари томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Фуқаролик тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасида, ушбу Қонун кучга киргунга қадар, Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси билан яшаб келаётган ва чет давлат фуқаролигини олмаган, Республикамиз ҳудудида 1995 йилнинг 1 январга қадар доимий рўйхатдан ўтган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тан олиш тартиби амалга киритилган.

Қонун ижроси сифатида, жорий йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФРББ бўлим бошлиғи А.Юнусходжаев, Сирдарё вилояти ИИБ МваФРБ бошлиғи Р.Забиров, вилоят ИИБ МваФРБ масъул ходими И.Бектанов ҳамда туман ИИБ раҳбарлари томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи 12 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тан олинган шахсларга фуқаролик паспортлар тантанали суратда топширилди.

Ушбу йўналишдаги ишлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech