23 Декабр 2020 йил 331

Сирдарё вилояти фуқаролари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси индентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сон Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти ва доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари ўрнига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 2021 йил 1 январдан бошлаб индентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш белгиланган.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4262-сон Фармонига асосан биометрик паспортлар 10 иш кунида расмийлаштирилиши ва ўз эгасига берилиши белгиланган.

 Юқоридагиларга асосан, 2020 йил 31 декабрдан сўнг фуқароларга биометрик паспорт расмийлаштирилишини олдини олиш мақсадида 2020 йил 23 декабрдан бошлаб, амалдаги биометрик паспортларни расмийлаштириш учун талабнома шакллантириш тўхтатилганлигини маълум қиламиз.

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

 

Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech