26 Март 2021 йил 386

Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари Мирзаобод туманида ёшлар билан учрашув ўтказди.

Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари Мирзаобод туманида ёшлар билан ёш тадбиркорлар фаолиятини амалга оширишда учраётган тўсиқлар, уларнинг муаммолари ҳамда тумандаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди.

Ўтказилган очиқ мулоқотда ёшлар томонидан иссиқхона қуриш учун ер майдони ажратиб бериш, тикувчилик фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредит олиш, маиший хизмат кўрсатиш хизматини очиш учун туман марказидан ер ажратиш, ўз касб мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш, аёллар сартарошхонаси очиш, Ички ишлар органларига ишга кириш ва бошқа ижтимоий масалаларда турли хилдаги 18 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси ушбу учрашувнинг ўзидаёқ ҳал этилди. 2 та мурожаатларга эса ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ҳал этилиши юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга бажарилиши юзасидан топшириқлар берилиб, уларнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан 3-сектор раҳбари томонидан алоҳида назоратга олинди.

3-сектор раҳбари ёшлар билан учрашув ўтказганидан сўнг Мирзаобод тумани “Деҳқонобод” маҳалласига ташриф буюриб аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганиб, ушбу маҳалладаги эҳтиёжманд ва ногиронлиги мавжуд оилалар ҳолидан хабар олди.

Жумладан, “Тинчлик” кўчаси 5-уйда яшовчи 93 ёшли онахон Анора Хатамова ҳолидан хабар олинди. Шундан сўнг, ушбу вилоят 3-сектор раҳбари 4-уйда яшовчи Халима Мамадалиева ҳамда “А.Темур” кўчаси 37-уйда яшовчи Ўлмасхон Мадрихимоваларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ногирон фарзандлари ҳолидан хабар олди.

Шунингдек, “Ҳурлик” кўчаси 4-уйда яшовчи ногирон Мархамат Эшонқулова хонадонида бўлиб унинг ҳам ҳолидан хабар олинди. Вилоят 3-сектор раҳбари томонидан хабар олган оилаларга 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам берилди.

Вилоят 3-сектори раҳбари томонидан ушбу тадбирлар вилоятимизнинг ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.  

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech