Сирдарё вилояти 3-сектор мутасаддилари Гулистон шаҳар ёшлари билан учрашув ўтказди.
Сирдарё вилояти 3-сектор мутасаддилари томонидан Гулистон шаҳар “Сайқал” маҳалласида ёш тадбиркорлар фаолиятини амалга оширишда учраётган тўсиқлар, уларнинг муаммолари ҳамда шаҳардаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди. Ушбу учрашувда “Улуғйўл”, “Боғишамол” ва “Обод юрт” маҳаллаларида фаолият олиб борувчи 15 га яқин ёш тадбиркорлар, 82 та ёшлар иштирок этди. Ўтказилган очиқ мулоқотда ёш тадбиркорлар томонидан Тошкент шаҳар типидаги оилавий умумий овқатланиш шахобчаси очиш учун таъминотсиз кредит ажратиш, аёллар салони фаолитини кенгайтириш учун ер майдони ажратиб бериш, тикувчилик фаолиятини кенгайтириш учун аукционсиз бино олиш, солиқдаги имтиёзлар ва ёшлар томонидан ўз касб мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш, сартарошхона очиш, маҳалла профилактика инспектори ёрдамчиси сифатида ишга кириш, қишлоқ хўжалиги дехқончилиги билан шуғулланиши учун ер ажратиб бериш, лойихасини амалга ошириш учун IT паркга қабул қилиниши ва бошқа ижтимоий масалаларда турли хил мурожаатлар келиб тушди.
“Обод юрт” маҳалласидан Кенжаев Шуҳрат ўзининг 6 нафар тенгдошлари билан қишлоқ хўжалиги махсулотларини экишлари учун 1 гектардан ер ажратиб бериш бўйича қилган мурожаати шаҳар хокимлиги томонидан Боёвут тумани худудидан 7 гектар ер ажратиб берилиши бўйича дастлабки хужжатлари шу ернинг ўзида расмийлаштириш ишлари амалга оширилди.
Гулистон шаҳар Ёшлар иттифоқи етакчи сардорлари томонидан қўшни вилоятларга тадбирлар учун автомашина бириктириб беришлари ва кузатув асосида бориб келишларини таъминлаб беришлари бўйича қилган мурожаатлари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Бундан ташқари имтиёзли кредит олишни сўраб мурожаат қилган 12 нафарга яқин ёшлар шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳаморликда стипендияли қисқа муддатли ўқитишга йўналтириш орқали ҳал қилинди.
Ёшлар билан учрашув давомида яна бошқа шу каби ижтимоий муаммолар тингланиб, уларни ҳам ҳал қилиш бўйича тегишли муттасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.
Бундай учрашувлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати