Сирдарё вилояти 3-сектор масъуллари томонидан Ширин шаҳридаги “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, уларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди.
Сирдарё вилояти 3-сектор масъуллари томонидан Ширин шаҳридаги “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аёлларнинг яшаш хонадонларига бориб, уларнинг яшаш шароитлари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган, иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш ва бошқа ижтимоий йўналишларда мурожаатлар келиб тушди. Ушбу келиб тушган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди. Боқувчисини йўқотган ва оғир шароитда яшаб келаётган 2 нафар аёллар озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган бўлса, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи тиббий ёрдамга муҳтож бўлган Дилафруз Мавлянованинг 2011 йилда туғилган ўғлини ўнг кўз шох пардасини чет элда даволаниши учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати шу ернинг ўзида сектор раҳбарияти томонидан ҳал қилиниб, унга моддий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Бу каби аёллар дафтарига киритилган аёллар билан ишлаш уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш ишлари бошқа худудларда ҳам жадал суратлар билан амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати