17 Апрел 2021 йил 582

Сирдарё вилояти 3-сектор масъуллари Ширин шаҳрида ёшлар билан учрашув ўтказди.

Сирдарё вилояти 3-сектор масъуллари Ширин шаҳар “Бунёдкор”, “Дўстлик”, “Фарход” маҳаллаларидаги 50 га яқин ёшлар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида уларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда шаҳардаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди. Учрашув давомида ёшлар томонидан имтиёзли кредит олиш, мактаб ўқувчиларини ИИВ Академик лицейига экскурсияга олиб бориш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ер майдони ажратиш, ота-онасини даволатиш ва Ички ишлар органларига кириш ва бошқа ижтимоий муаммолар бўйича турли хилдаги мурожаатлар келиб тушди.

Учрашув давомида 15 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 3 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 4 тасига хуқуқий тушунтириш берилди ва 8 та мурожаатлар сектор раҳбарияти томонидан қисқа муддатли назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилотларга ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Бундай учрашувлар вилоятимиз ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech