12 Март 2021 йил 367

Сирдарё вилояти 3-сектор масъуллари Гулистон туманида ёшлар билан учрашув ўтказди.

Сирдарё вилояти 3-сектор масъуллари Гулистон туманида ёшлар билан ёш тадбиркорлар фаолиятини амалга оширишда учраётган тўсиқлар, уларнинг муаммолари ҳамда тумандаги ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазаларини ўрганиш бўйича очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилди. Даставвал вилоят 3-сектор масъуллари Гулистон тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 5 нафар ногирон ёшлар ҳолидан хабар олиб, 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда пишириш печи берилди.

“Мустақиллик” маҳалласидаги 5 нафар ногиронлиги бўлган ёшларнинг қилган мурожжатлари атрофлича ўрганилиб, шулардан 2 нафар ногиронлиги бўлган ёшларнинг мурожаати ташрифнинг ўзидаёқ ҳал этилиб, ушбу 2 нафар ногирон ёшларга тиббиёт муассасасида даволаниш учун Ордер бериладиган бўлди. Бундан ташқари вилоят 3-сектор масъуллари томонидан аҳолидан тушган мурожатлар юзасидан “Заковат” ҳамда “Боғ” кўчаларига ташрифнинг ўзидаёқ сув насоси ўрнатилиб берилди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада ўрганиш давомида 2 та кўчадаги зовур мутасадди ташкилотлар томонидан тозалаш ишлари бошлаб юборилди. Сирдарё вилояти 3-сектор масъуллари Гулистон туманига ташрифи давомида “Заковат” маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказди. Ушбу учрашувда маҳаллада истиқомат қилувчи 70 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.

Ўтказилган очиқ мулоқотда ёшлар томонидан иссиқхона қуриш учун ер майдони ажратиб бериш, тикувчилик фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредит олиш, маиший хизмат кўрсатиш хизматини очиш учун туман марказидан ер ажратиш, ўз касб мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш, аёллар сартарошхонаси очиш, Ички ишлар органларига ишга кириш ва бошқа ижтимоий масалаларда турли хилдаги 40 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси ушбу учрашувнинг ўзидаёқ ҳал этилди. 7 та мурожаатларга эса ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилди. Қолган 30га яқин мурожаатлар ҳал этилиши юзасидан тугишли мутасадди раҳбарларга бажарилиши юзасидан топшириқлар берилиб, уларнинг тўлиқ бажарилиши юзасидан 3-сектор масъуллари томонидан алоҳида назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech