28 Июн 2021 йил 475

Сирдарё вилояти 3 сектор масъуллари Гулистон тумани ҳудудидаги “ёшлар дафтари”даги ёшларга ғалладан бўшаган ерларни такрорий экин учун бўлиб берди.

Сирдарё вилояти 3-сектор масуллари, Гулистон тумани ҳокими ҳамда Ёшлар агентлиги туман кенгаши билан биргаликда Гулистон тумани Мустақиллик маҳалласи худудида яшовчи “ёшлар дафтари”да турган ёшларга “Аҳрор” фермер хщжалигининг ғалладан бўшаган ер майдонидан 50 сотихдан 10 нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун ер майдони ажратиб берилди.

Шунингдек, ўзини-ўзи банд қилиш истагида бўлган 6 нафар ёшларга субцидия асосида мотокультиватор ва ер хайдаш учун мўлжалланган мини техникалар топширилди.

Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари ва худудлардаги сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда ёшларни қўллаб қувватлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech