7 Март 2021 йил 310

Сирдарё вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари Ёшлар билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги Фармонига мувофиқ хамда 8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” арафасида Сирдарё вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан Гулистон шаҳридаги Олимпия заҳиралар коллежида таҳсил олаётган талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ходимлари иштирок этди. Учрашув давомида ёшларга бугунги кунда мамалакатимиздаги паспорт тизимига оид ўзгаришлар, Президентимизнинг 2020 йил 22 сенябрдаги «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6065 сонли Фармони қабул қилинганлиги, ушбу Фармонга асосан вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан жорий йилнинг шу кунига қадар вилоятимиз аҳолисининг қарийб 6000 дан ошиқ фукароларига ID-карталар расмийлаштириб берилганлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўзига қулай бўлган Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига ID-картани олиш учун 16 ёшга тўлгандан сўнг бир ойдан кечикмасдан мурожаат этишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Талабалар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Тадбир давомида 16 ёшга тўлган, биринчи марта Ўзбекистон Республикасининг фукаролик паспорти олишга мушарраф бўлган ёшларга ID-карталар ва эсталик совғалари тантанали равишда топширилди.

Сирдарё вилоят ИИБ МваФРБ

Text to speech