Сирдарё вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси хабар беради.
Ўзбекистон Республикаси худудида фуқароларни доимий ва вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олишни 2021 йил 1 январдан соддалаштирилган тартиби амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги ПФ-5984-сон Фармони талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси худудида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни 2021 йил 1 янардан бошлаб соддалаштирилган тартиби жорий қилинади. Ушбу Фармонга мувофиқ:
фуқароларни доимий яшаш бўйича рўйхатга олиниши уй-жой мулкдорнинг (мулкдорларнинг) уй-жой майдонини бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги) асосида амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилиш муддати 15 кун ҳисобланади:
доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш 1 кун ичида расмийлаштиради:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда аввалги доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқиш тартиби бекор қилинади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинишини расмийлаштиришда паспорт, уй дафтар ёки хонадон карточкасига доимий рўйхатга олиш штампини босиш амалиёти бекор қилинади:
харбий хизматга мажбурларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда мудофаа ишлари бўлимларига харбий хисобдан чиқиш ва харбий хисобга туриш учун бориш тартиби бекор қилинади:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси солиқ органларида хисобга олинган ижара шартномаси хақида маълумот тақдим этганда, уни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда уй-жой эгасининг розилиги талаб этилмайди.
Изох: Агарда вилоятимизни Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизмати ходимлари томонидан Сизни сарсон қилиш холатларига йўл қўйилган тақдирда, Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбарларининг 67-227-65-00, 67-227-01-10 хамда 67-227-00-01 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
Сирдарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси