5 Декабр 2020 йил 431

Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси терма жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кент кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора тадбирлари тўҳрисида” ги ПФ-6099 Фармони ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 10 ноябрь кунидаги 277-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 2-5 декабрь кунлари вилоят меҳнат жамоалари ўртасида "Спорт тарғиботчиси" ва "Шахсий намуна" тамойили асосида спортнинг "Мини футбол"  тури бўйича мусобоқа ташкиллаштирилди. Сирдарё вилояти ИИБ терма жамоаси ушбу мусобақада тақвим режага асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан ташкил топган гуруҳдан ўрин олди. Гуруҳ босқичида дастлабки ўйинда вилоят Мажбурий ижро бошқармаси терма жамоасини 3:0 ҳисобида, иккинчи ўйинда вилоят Миллий гвардия бошқармаси терма жамоасини асосий вақтда 2:2 (пенальтилар сериясида 3:2) ҳисобида,  учинчи ўйинда вилоят Солиқ бошқармаси терма жамоасини 6:2 ҳисобида, тўртинчи ўйинда вилоят Божхона бошқармаси терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳ босқичида 1-ўринни қўлга киритиб чорак финал босқичига йўл олди.

Чорак финалда тақвим режага асосан иқтисодий соҳа ташкилотлари гуруҳида ғолиб бўлган АТП Қишлоқ қурилиш банки терма жамоаси билан тўқнаш келиб, якунда 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, турнирнинг ярим финал босқичига йўл олди.

Ярим финалда  вилоят  Автомобил йўллари ҳудудий бошқармаси терма жамоаси билан беллашиб, 3:0 ҳисобида  ғалаба қозониб, финал босқичига йўлланма олди.

Финалда Сайхунобод тумани ҳокимлиги терма жамоаси билан баҳслашиб, асосий вақтда 0:0 ҳисобида кучлар тенг келиб, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Пенальтилар серияси якунига кўра вилоят ИИБ терма жамоаси Сайхунобод тумани ҳокимлиги терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида  устун келиб жами 104 та терма жамоа орасида фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Text to speech