20 Май 2022 йил 235

Сирдарё вилоят 3-сектор раҳбарининг ҳудудлар бўйлаб сайёр қабуллари давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Оқолтин тумани «Тошкент» маҳалласи ҳудудида аҳоли билан тўғридан-тўғри манзилли мулоқотини ўтказди. Мақсад мурожаатларни жойида ўрганиш ва уларни ҳал этишдан иборат бўлди. Учрашув давомида фуқаролар юзага келаётган бир қатор ижтимоий ва шахсий масалаларда вилоят 3-сектор раҳбарига юзланишди. Жумладан сайёр қабул давомида аҳолидан ичимлик сув минорасини таъмирлаш , болалар спортини ривожлантириш учун "street work out" спорт майдончасини қуриш ҳамда ички йўлларга тош шағал тўкиш масалаларида амалий кўмак сўралди. Шу билан бирга тижорат банкларидан имтиёзли кредит олиш ва ўз-ўзини банд қилиш мақсадида субсидия ажратилиши масаласида ҳам мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида жами 30 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашган бўлса, улардан 16 нафари турли масалаларда мурожаат қилишди. Келиб тушган мурожаатларнинг 5 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, ижроси вақт талаб қилган мурожаатлар назоратга олиниб, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига ижобий ҳал қилиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи жараёнлар давомида маҳаллабай ўрганишларни олиб бориб, бир қатор фуқароларнинг яшаш шароитлари ва уларни қийнаб келаётган муаммолари билан яқиндан танишди. 

Жумладан, Бошқарма бошлиғининг топшириғига асосан Оқолтин тумани “Янги ҳаёт” МФЙ, Матонат кўчаси, 14/2-уйда яшовчи Жалилова Зумрадхон Жўраевнанинг мурожаати юзасидан унинг хонадонига малакали тиббиёт мутахассислари билан бирга ташриф буюрилиб 1-гуруҳ ногирони бўлган қизи Нурматова Василахонни холидан хабар олиниб унга тиббий ёрдам кўрсатилди ҳамда вилоят тиббиёт муассасаларига бориб даволаниши учун йўлланма берилди. Фуқаро З.Жалилованинг оиласига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Инсон қадрини улуғлашдек эзгу мақсадларни кўзлаган бундай учрашувлар ва ўрганишлар вилоят 3-сектори раҳбари томонидан барча ҳудудларда узлуксиз равишда ўтказилмоқда.

Text to speech