Сирдарё туманининг 3-сектор ҳудудида яшовчи кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. (фотожамланма)
Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Бинобарин, инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади.
Сирдарё туман 3-сектордаги "Фаровон" МФЙда яшовчи 3 нафар кам таъминланган оилаларга ИИВнинг масъул ходимлари билан биргаликда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, Сирдарё туманида ўтказилиб келинаётган "Саховат ва Кўмак" умумхалқ ҳайрия ҳаракати давом этмокда. Жумладан Сирдарё туман ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбарлигидаги "Наврўз МФЙдаги 34 нафар, "Қуёш" МФЙдаги 25- нафар, "Элобод" МФЙдаги 16- нафар, "Заршунос" МФЙдаги 25- нафар жами 100 нафар кам таъминланган оилаларга "EURAZIA GAZ BETON" МЧЖ ҳомийлигида 11- хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида 3-сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати