29 Июл 2020 йил 472

Сирдарё туманида "Lasetti" машинаси "МАN" юк автомашинасининг орқасидан "етиб олди".

2020 йил 29 июл куни соат 07:30 ларда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Манғит қишлоғида яшовчи, 1993 йилда туғилган М.Ш ўз бошқарувидаги "Lasetti" русумли 85 S 297 EA давлат рақам белгили автомашинани Сирдарё тумани худудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 100 кмда Термез-Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Самарқанд вилояти Булунғур тумани Илончи қишлоғида яшовчи 1986 йилда туғилган А.М бошқарувидаги "MAN" русумли 80 801 СВА давлат рақам белгили автомашинасининг орқа томонидан бориб урилган.

Натижада "Lasetti" русумли автомашина йўловчиси Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган 1982 йилда туғилган Қ.С тан жарохати олиб Сирдарё тумани Марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech