25 Июл 2020 йил 416

Сирдарё туманида карантин қоидалари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда (фото)

Хабарингиз бор Республика комиссиясининг қарорига мувофиқ мамлакатимизда 10 июл кунидан 20 кунлик кучайтирилган карантин тадбирлари ўрнатилди.

Шу муносабат билан Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида карантин гуруҳлари тузилди. Ушбу карантин гуруҳлари томонидан Сирдарё туманида фаолият юритаётган кафе-барларда, бозорларда, дорихоналарда ҳамда жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан рейдлар ўтказилиб келинмоқда.

Ушбу рейдлар давомида ўрнатилган карантин талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланмоқда. Сўнги 3 кун давомида қўшимча ташкил этилган карантин гуруҳлари томонидан 9 та автомашина белгиланмаган вақтда ҳаракатланганлиги учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб жарима майдонига қўйилди. 45 нафар фуқаролар тиббий ниқобсиз ҳаракатланганлиги учун уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси 1-қисми билан ва 10 нафар шахсларга 54-моддаси 2-қисми  билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Тадбир бошидан шу кунга қадар 2943 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54 моддаси билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шундан 82 нафар шахсларга нисбатан  МЖтКнинг 54-моддаси 1 ва 2 қисмларига асосан хужжатлар расмийлаштирилиб, Сирдарё туман Маъмурий ишлар бўйича судига юборилиб, 27 нафар шахсларга суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 

Ҳурматли фуқаролар карантин қоидаларига амал қилинг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига хавф остига қўйманг. Уйда қолинг..

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech