15 Сентябр 2020 йил 316

Сирдарё туманида яна бир ЙТХ содир бўлди, пиёда вафот этди.

2020 йил 15 сентябр куни соат 01:35 ларда Х.Р. ўз бошқарувидаги LADA VESTA русумли 01 312 MGAдавлат белгили автомашинасини Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобил йўлининг 76 км Тошкент-Термез йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, йўлнинг пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган жойидан йўлнинг қарама-қарши томонига кесиб ўтаётган пиёда Р.Хожиевни уриб юбориб йўл транспорт ходисаси содир этган.

Натижада пиёда олган тан жарохатлари оғирлик даражаси бўйича вафот этган.

Хайдовчилардан йўлларда ҳаракатланиш вақтида пиёдалар ўтиш йўлакларига яқинлашган вақтларида эътиборли бўлишларини, тезликни оширмасдан ҳаракатланишини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech