8 Сентябр 2020 йил 372

Сирдарё туманида ҳаракатланаётган “Камаз” юкхонасида ёнғин чиқди

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни ижтимоий тармоқда “Сирдарёда коғоз ортилган юк автомашинаси ёниб кетди” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 15:10 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М 39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 83-километрида ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.Э. бошқарувидаги “Камаз 61117” русумли юк транспорт воситасининг юкхонасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин баратараф этилган. Ҳайдовчи автомобилнинг юкхонасида "ҳожатхона қоғози" олиб кетаётганлиги маълум бўлган.

Мазкур ёнғин юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Text to speech