Сирдарё туманида 78 ёшли фуқаро карантин қоидаларига амал қилмади.
Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан жорий йилнинг 06 апрел соат 06:00дан эътиборан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилиб, мототранспортда (мотоцикл, скутер, велосипед, юк ташувчи аравалар) ҳаракатланиш чекланган эди.
Аввал хабар берганимиздек ушбу чора-тадбирларга асосан Сирдарё вилоятининг 11 шаҳар-туманларида карантин гуруҳи иш бошлаганди. Жорий йилнинг 08 апрель куни соат 20:00га қадар вилоят ҳудудида карантин қоидаларига бўйсунмаган 2920 та ҳолат аниқланиб, фуқароларга тегишли тартибда қонунчиликка мувофиқ жарима жазолари қўлланилди.
Ачинарлиси шундаги олиб борилаётган тушунтириш тарғибот ишларига қарамасдан карантин қоидаларига бепарволик билан қараб "Менга бу касал юқмайди" - деб келишмоқда. Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари бошчилигида Сирдарё туманида ўтказилган рейд давомида велосипедда бемақсад ҳаракатланиб кетаётган 1942 йилда туғилган фуқаро Н.Х. карантин қоидаларини бузганлиги аниқланиб, маъмурий жавобгарликга тортилди.
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!
Ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини асранг. Уйда қолинг!
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати