14 Август 2020 йил
619
Сирдарё шаҳрида “Nexia” ҳамда “ISUZU”га ўртасида ЙТХ содир этилди.
2020 йил 13 август куни соат 18:00да М.А. бошқарувидаги оқ рангли, Нексия-1 русумли, 20 Y 496 DА д.р. белгили автомашинасини Сирдарё шаҳар, Бахор МФЙ худудидан ўтувчи 4Р-29 автойўлининг Сирдарё-Гулистон йўналишини 2 км.да харакатланиб кетаётиб, Синдаробод-Сирдарё йўналиши бўйича харакатланиб келган М.С. бошқарувидаги Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармасига тегишли оқ рангли, Исузи русумли, 20 930 КАА д.р. белгили автомашинасини олди қисмига урилиб, рул бошқарувини йўқотиб ағдарилиб ЙТҲ содир этган.
Натижада Нексия-1 русумли, 20 Y 496 DА д.р. белгили автомашина йўловчиси А.И. олган тан жароҳатининг оғирлик даражасидан вафот этган.