21 Август 2020 йил 359

"Сирдарё" ЙПХ масканига аварияга учраган автомашина қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ нинг 2020 йил 19 август кунидаги 24/2-17921-сонли кўрсатмасининг 6 бандига асосан Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган М-39 автомобил йўлининг 871 км.да жойлашган "Сирдарё" ЙПХ маскани Тошкент вилоятидан кириб келиш қисмига ҳайдовчиларни хушёрликка чорлаш мақсадида оғир оқибатли ЙТХ га учраган транспорт воситаси жойлаштирилди.

Шу билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ раҳбариятининг кўрсатмасига асосан ушбу Сирдарё ЙПХ масканида хизмат ўтаётган ходимлар хизматини шаффоф ташкил этишларини доимий равишда назорат қилиш мақсадида Акфа профилдан ясалган "будка"лар олиб ташланди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Text to speech