22 Май 2021 йил 588

СИНЧКОВ ИЗҚУВАРЛАР – АДОЛАТ ТАЯНЧИ

Жиноят ҳақиқати ва адолати тамойилини юзага чиқариш ходимлардан ўта катта масъулият, зарур ҳолларда фидоийликни тақозо этиши барчага маълум. Ўта мураккаб вазиятларда соҳанинг муҳим йўналишларидан бўлган эксперт-криминалистларнинг маҳорати қўл келади. Бунга Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБ томонидан олиб борилаётган ишлар мисолида яна бир бор амин бўлдик.

Катта Ўзбекистон трактининг Оқолтин туманидан ўтган қисми одатдагидай ўта серқатнов. Кутилмаганда йўл четидаги савдо растаси яқинига “Нексия” автомобили тўхтади. Ҳайдовчи хавф-хатардан бехабар эшигини очиб ундан туша бошлади. Лекин бу пайтда орқадан келаётган  “Исузу” юк автомобили анча яқинлашиб қолган, “Нексия”нинг бепарво ҳайдовчисини уриб юбориши эҳтимоли катта эди. Юк автомобилининг ҳайдовчиси инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун рулни кескин чапга - иккинчи полосага буришга мажбур бўлди. Лекин бу пайтда бу йўлакда яна бир худди шундай юк машинаси катта тезликда келаётганди. Натижада у олдиндаги “Исузу”нинг ортидан урилди. Зарбадан иккала машина ҳам чанг-тўзон аралаш бетон тўсиқ оша ағнади. Бир пасда тўпалон бўлиб кетди. Одамлар йиғилиб, шофёрларга ёрдам кўрсатиш бошланди. Улар кабинадан суғуриб олинди. Бахтли тасодиф туфайли ҳар иккала машина ҳайдовчисининг танасидаги салгина тирналиш, шилинишни ҳисобга олмаганда ҳеч нарса қилмаган эди. Тезкор қўнғироқдан кейин Сирдарё вилояти ИИБ нинг тезкор жиноий қидирув гуруҳи етиб келди. Уларнинг таркибидаги эксперт-криминалист ўз ишини бошлади. Воқеа жойида трассологик экспертиза ўтказилиш зарур эди. Бу аначагина мураккаб жараён бўлиб, автомобилларнинг тормозлашиш узунлиги, тезлиги, тўқнашув қаердан бошлангани, тўхтаган жойининг барчаси ҳисобга олинарди. У фотаппарат, ўлчаш, ҳисоблаш ва бошқа асболари билан ҳолатни таҳлил қила бошлади. Ҳамма ҳисоб-китобларни ҳужжатлаштирииб холис хулоса тайёрлади. Нексия ҳайдовчисининг айби ўз йўлига, асосан воқеада ортдан келган иккинчи “Исузу” автомобили айбдор эди. У рухсат берилмаган жойда қувиб ўтишни бошлаган, унинг устига тезликни белгиланганидан 30 километр соатга оширгани аниқланганди.

Бу пайтда ўзига келган ҳар иккала автомобил ҳайдовчилари ўзига келган, бир-бирини айблаб, даҳанаки тортишувни бошлаб юборишган эди. Ушбу иш судда кўриб чиқилиб, иккинчи автомобилга жазо қўлланилганида катта нарозилик келиб чиқди. Ҳайдовчи экспертиза хулосасини нохолис деган важни келтирди. Лекин аслида эксперт ҳолатга тўғри ҳуқуқий баҳо берган, айбдор тўғри жазога тортилаётгани учун. Адолат барибир ғолиб чиқди.

  • Жорий йилнинг тўрт ойида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ 243 та экспертиза ўтказдик, – дейди Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБ бошлиғи, майор Бекзод Ботиров. – Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80 тага кўпайган ўта ташвишланарли ҳолат. Фуқароларимизнинг йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя этмасликлари, йўл маданиятининг юқори эмаслиги мана шундай аянчли оқибатга олиб келаяпти.

Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБнинг жорий йилнинг дасьлабки тўрт ойидаги фаолиятига назар ташлар эканмиз, ҳақиқатан ҳам амалга оширилган жами 537 та хулосанинг қарийб эллик фоизи автотехник экспертизага тегишли экани эътиборимизни тортди.

  • Бу Сирдарё вилоятидан республикамиз ва халқаро аҳамиятли трассалар ўтгани билан ҳам боғлиқ, – дейди майор Бекзод Ботиров. – Лекин энг аянчлиси йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига нописанд муносабатда бўлиш кўплаб салбий оқибатларга олиб келаяпти. Қайд этиш жоизки, ходимларимиз барча ҳолатлар бўйича тўғри, аниқ, техник асосланган хулосалар бергани орқали қонунийлик таъминланишига эришилган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБ фаолиятида дуч келинаётган яна муҳим йўналишлардан бири пулларни сохталаштириш, қалбаки пулларни муомалага чиқариш ҳолатлари билан боғлиқ. Ана шундай шов-шувли ҳолатлардан бири “уддабурон кимсалар” томонидан жами 82 минг евро миқдоридаги қалбаки пулларни бўлиб-бўлиб банкка топшириш орқали мумолага киритишга уринилганидир. Ушбу шахслар қарийб 4 ой давомида 10-15 минг евродан вилоятдаги банкларга топширишиб, уларни сўмга алмаштиришган. Банк ходимлари пулларни шубҳа остига олиб Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБ мурожаат қилишади. Бошқармада сохта пулларни аниқлаш учун барча техник имкониятлар яратилгани боис вазиятга тезда аниқлик киритилади. Замонавий “Регула” аппрати 196 та давлатнинг валюталарининг ҳақиқийлигини аниқлаш, бир неча минг марта катталаштириш имконини берувчи микроскоп воситасида пуллардаги сиёҳ ва ҳимоя қатламлари, принтер ёки босма дастгоҳ излари, голографик белгиларнинг ҳақиқийлиги аниқланади. Хулоса салбий эди- евролар сохта! Энг замонавий рангли принтерлар воситасида ясалган пуллар ташқаридан қараганда  аслидагидан фарқ қилмасди. Катталаштириб қаралганда эса манзара буткул ўзагарди. Принтер қоғозни катак-катак қилиб сочганди.Ҳарфлар ва белгилар чети бирдай текси эмасди. Ораларида эса очиқ жой қолганди. Бўёқ сифати ва ранги ҳам фарқ қиларди.. Шунингдек пулларга ультрабинафша нур тушириш йўли билан ҳам пулларни сохталиги аниқланди.

Мана фирибгарларнинг яна бир ҳийласи. Улар соддароқ йигитга Тошкент Давлат Педагогика университетининг бакалавр дипломини олиб беришни ваъда қилишиб, 15 миллион сўмга келишишади. Анчадан бери ўқитувчи бўлиб ишга жойлаша олмаган фуқаро Г.Х. учун айни муддао эди. Унинг устига тўрт йил сарф-харажат қилиб ўқиб юришга не ҳожат. Диплом олинади. Йигит ишга жойлашади. Леикн диплом масъул шахсларда шубҳа уйғотади. Улар Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув гуруҳига мурожаат қилишади. Электрон микроскоп, видеспектрал корпаратор муҳр ва ёзувлар сохталигини ва қирғоқлари тексмаслигини, дипломда люминассент бўёқлар қўлланилмаганини кўрсатди.Хулосага кўра фирибгарлар қўлга олиниб, жиноий жазога тортилди.

Эксперт-криминалистлик фаолиятда қизиқ йўналишлардан бири ўқотар қуроллар қўлланилиши, баллистик экспертизадир. Кўпгина босқинчилик, ўғрилик, қотиллик жиноятларининг очилиши шу турдаги экспертизага келиб тақалади. Қуролга беэътиборлик, лоқайдлик билан муносабатда бўлиш орқали аянчли ҳолатлар содир этилиши ҳолатлари ҳам учраб туради.

  • Оқолтин туманида истиқомат қилувчи М.Э. овдан қайтганидан кейин ов милтиғини хонтахта устига қолдиради, – дейди Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБ катта эксперти, майор Сирожиддин Мамажонов. – Хонада унинг икки нафар фарзанди дарҳол қуролни ўйнай бошлашади. Тўрт ёшли болакай ўйин қилиб саккиз ёшли опасига қуролни ўқталади. У тепкини босганида ччиққан варанглаган овоз, тутун ҳамманинг бошини ҳушидан учиради. Энди кеч бўлганди. Пол устида қонга беланганича қиазалоқ юмалаб ётарди.

Экспертиза хулосасига кўра, милитиқ ўқланган ҳолда, ўқ отишга яроқли ҳолатда бўлганини,  баллистик текширувлар қизчанинг ўлимига ушбу қуролдан отилган ўқ сабабчи бўлганини тасдиқлади. Лоқайд ота ҳам фарзандидан айрилди, ҳам жавобгарликка тортилди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБ томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган 83 та доктолоскопик экспертиза ўнлаб жиноятларнинг очилишига сабаб бўлди. Замоннинг зайлини қарангки, ўғриликка тушган кимсалар ҳозирда ўзларининг бармоқ изларини қолдирмаслик учун жуда эҳтиёткорлик билан ишлашга уринишади. Лекин мағоратли экспертлар учун уларнинг озгина эҳтиётсизлиги ҳам кифоя. Ана шундай ҳолатлардан бири Гулистон шаҳрида содир бўлди. Опа-сингилларни болалари Б.ва Т. ўзаро учрашишиб гурунг қилмоқчи бўлишди. Ўз бўласини уйга таклиф қилган Б. ош дамлайди. Дастурхон устида қадаҳлар жаранглайди. Йигитлар мастона ҳатти-ҳаракати охири жанжалга бориб тақалади. Жанжал каттариб, муштлашишга айланади. Т. жаҳл устида дастурхон устидаги пичоқни қандай олганини, уз бўласининг танасига бир неча бор зарба берганини англай олмай қолади. Ўзига елганида Б. жонсиз ерда ётганди. У тезда қотиллик изларини яширишга киришади. Идишлардаги бармоқ изларини сочиқ билан артиб чиқади. Дастурхонни йиғиштиради. Нарсаларни ахлатга ташлайди. Пичоқни ҳам артиб яқиндаги ариққа улоқтиради. Ўзи эса яширинади.

Жиноят қидирув бўлими ходимлари воқеа жойига келганида кўп излар ўчиб кетганди. Пиёлалар, қошиқлар, эшик тутқичлари доктлоскопик текширувдан ўтказилади. Бармоқ излари қолмган эди. Ҳамма гарса эринмадан бирма-бир синчковлик билан кўзда кечираила бошланади. Ва ниҳоят ваннадаги сув тутқичида бармоқ изи қолгани маълум бўлади. Қотиллик юзасидан гумон қилинган шахсларнинг бармоқ излари олинади. Ва ниҳоят бармоқ изи Т. га тегишли экани исботланади. Дастлаб ўзининг бу хонадонда анчадан бери бўлмаганини айтиб барчасини инкор қилган ушбу кимса инкор этиб бўлмас далил олдида бўйин эгишга мажбур бўлади. Шу тариқа ҳақиқат юзага чиқади.   

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБ ходимлари томонидан қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовор. Уларнинг фаолиятига баҳо берилар экан, бундан кейин ҳам инсонларнинг хотиржам, фаровон, тинч ҳаёт кечиришлари кафолати ишончли қўлларда эканига амин бўласиз.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Postda” мухбири

Сирдарё вилояти

Text to speech