15 Июл 2021 йил 612

Ширин шаҳрида суднинг тегишли қарорига мувофиқ жазони ўтаётган шахслар муддатидан олдин жазодан шартли равишда озод этилди.

Ширин шаҳар ИИО Пробация гуруҳида ҳисобда турган шахслардан, жазони белгиланган тартибда яхши ўтаганлиги, жазо ўтаётган бошқа маҳкумларга ўрнак бўлганлиги ва тузалиш йўлига тўлиқ ўтганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси Х.Сармонов томонидан ўтказилган суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан бир нечта шахслар жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди. Бундан ташқари 5 та маъмурий материаллар бўйича 10 нафар шахсга нисбатан ишлар кўриб чиқилиб, уларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ширин шаҳар ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech