Ширин шаҳрида карантин тартиб-қоидалари кучайтирилган ҳолда олиб борилмоқда.
Бугун пандемия даврида жахонда ҳар бир давлат коронавирус касаллигига қарши ўзига хос усулда курашаётганлигини кўришимиз мумкин. Албатта бунда пандемияга қарши кураш учун кўрилаётган кескин чора-тадбирларнинг ўз вақтида белгиланиши, ўрнатилган карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши орқали касаллик занжири узилади. Хабарингиз бор Республика комиссиясининг қарорига мувофиқ мамлакатимизда 10 июл кунидан 20 кунлик кучайтирилган карантин тадбирлари ўрнатилди. Бунда энг аввало ҳар биримиздан санитар-гигиена талабларига тўлиқ қатъий амал қилишимиз, тиббий ниқобдан фойдаланишимиз, ижтимоий масофани сақлашимиз, зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслигимиз ва бошқа карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз талаб этилади.
Бу борада Ширин шаҳрида ҳам аниқ чора тадбирлар белгиланган. Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида карантин гуруҳлари тузилди. Ушбу карантин гуруҳлари томонидан Ширин шаҳрида фаолият юритаётган кафе-барларда, бозорларда, дорихоналарда ҳамда жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилиш юзасидан рейдлар ўтказилиб келинмоқда. Ушбу рейдлар давомида ўрнатилган карантин талабларига риоя қилмаслик ҳолати аниқланди. Бунда 3 та автомашина белгиланмаган вақтда ҳаракатланганлиги учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб жарима майдонига қўйилди. 10 нафар фуқаролар тиббий ниқобсиз ҳаракатланганлиги учун уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Ширин шаҳар ҳудудида коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича 4 та блок-постлар ташкил этилган. Ҳар бир блок-постда ИИБ, ДСЭН ва тиббиёт ходимлари хизмат олиб бормокда. Бундан ташқари мобил карантин автобуси хам йўлга қўйилган. Тадбир бошидан шу кунга қадар 765 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54 моддаси билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бугунги санитария эпидемиологик вазиятда айрим фуқароларнинг ўрнатилган қатъий карантин талабларига амал қилмаслиги бу касалликнинг кенг тарқалишига сабаб бўлишим мумкин. Бу эса барчамиздан огоҳ бўлишимиз, санитария-гигиена талабларига тўлиқ амал қилишимизни тақозо этади. Ҳулоса эса сиздан....
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати