28 Июл 2020 йил 278

Ширин шаҳрида фуқаролар томонидан карантин қоидаларига амал қилишлари юзасидан ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш борасида барча имкониятлар ишга солиниб зарур чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан юртимизда карантин чоралари яна кучайтирилди. Бундан асосий мақсад эса аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдир.

Бугунги кунда Ширин шаҳрида ҳам карантин қоидаларига фуқаролар томонидан амал қилишлари юзасидан Ички ишлар ҳамда мутасадди ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида тағибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида фуқаролар томонидан комиссия қарорларига тўлиқ амал қилишларини кўриш мумкин. Ҳозирда Ширин шаҳрида бозорлар ва савдо дўконларида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда савдо-сотиқ ишлари амалга оширилмоқда.

Хулоса ўринида айтганда коронавирус инфекциясига қарши курашиш нафақат тиббиёт, ички ишлар ходимларининг вазифаси, балки ҳар биримизнинг бурчимиз ҳамдир. Шундай эксан каратин қоидаларига қаътий амал қилиб ўз соғлигимизни ўзимиз асрайлик.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech