Ширин шаҳар ҳудудида Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Ширин шаҳар ҳудудига Коронавирус эпедемиясини кириб келишини олдини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, шахар ҳудудига 3 томондан кириши мумкин бўлган жойларга блок-постлар ташкил этилиб, ушбу постларда ИИБ, тиббиёт бирлашмаси, СЭОМ ва харбий қисм ходимларидан иборат суткалик нарядлар ташкил этилган. Улар шаҳар ҳудудига кириб келаётган фуқаролар ва автомашиналарни ҳар бири рўйхатга олиниб келинмоқда.
Шу кунга қадар шаҳар худудида Коронавирус пандемиясига қарши курашиш давомида 180 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний ҳал этишлик учун шаҳар СЭОМ га юборилган.
Уй шароитида тиббий кузатувга олинган 43 нафар фуқаролардан 5 нафари карантин қоидаларини бузганлиги учун уларга нисбатан маъмурий ҳужжатлар тўпланиб, қонуний ҳал этиш учун Маъмурий ишлар бўйича Ширин шаҳар судига юборилди. Ушбу суд томонидан уларнинг 3 нафарига маъмурий қамоқ ва 2 нафарига жарима жазоси тайинлаган.
Шаҳардаги 3 та блок-постларда шу кунга қадар 25 та автомашиналардан 4 таси маст ҳолатда қолган 21 таси ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун шаҳардаги 1-сонли жарима майдонига жойлаштирилган.
Карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чоралари кўриш чора-тадбирлари давом эттирилмоқда.
Юртдошларимиздан карантин қоидаларини бузмасликларини қатъий талаб қиламиз.
Эслатиб ўтамиз! Сирдарё вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизим ходимлари томонидан карантин тартиб-қоидаларини бузилишини аниқлаш бўйича ўтказилаётган рейд тадбирлари фуқароларимизни ушбу синовли кунлардан соғлиғини сақлашга қаратилган.
Уйда қолинг, ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати