14 Апрел 2021 йил 338

Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан сайёр қабул ўтказди.

Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи, шаҳар 3-сектор раҳбари томонидан “Дўстлик” маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан сайёр қабул шаклида учрашув ўтказиб, уларнинг қийнаётган муаммолари ва таклифлари ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 8 нафар ишсиз аёлларнинг мурожаатлари тингланиб, ушбу мурожаатларни шу вақтнинг ўзида мутасадди ташкилотлар билан ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.

Жумладан, “Дўстлик” маҳалласида яшовчи "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган аёллардан келиб тушган 8 нафар мурожаатларнинг 2 таси бўйича иссиқхонага ишга жойлаштирилди, 1 нафар аёлнинг турмуш ўртоғини даволатиши дори-дармон берилди ва тиббиёт ходимлари томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари яшаш шароити оғир бўлган аёлларнинг 1 нафарига рамазон ойи учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган бўлса, 2 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал қилинди.

Ширин шаҳар 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни бандлигини таъминлаш борасида ишлар жадал суратлар билан амалга оширилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech