4 Феврал 2021 йил 294

Ширин шаҳар 3-сектор ҳудуди “Ёшлар ҳиёбони” “Workout” нинг 7 тури бўйича треножор компелкслар қуриб ёшларни шуғулланишлари учун топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармонининг 2-бандида белгилаб берилганидек, Республика аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда-юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадмингтон, тритбол ва Workout (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувори турлари этиб белгиланганлиги сабабли Сирдарё вилояти 3-сектор ҳудудига қарашли Ширин шаҳар 3-сектор ҳудуди Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ёшлар ҳиёбони”Workoutнинг 7 тури бўйича треножорлари ва 3 та тортилиш, осилиш ва пресс машғулотлари учун мўлжалланган компелкслар қуриб битказилиб, ёшларни шуғулланишлари учун топширилди. 

Шундай “Workout” треножор компелкслари қолган шаҳар -туман 3-сектор ҳудудларида ҳам қуриб ёшлар фойдаланишлари учун топшириш ишлари амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech