5 Март 2021 йил 319

Шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ, Янгиер шахар ИИБ ва Ховос туман ИИБ шахсий таркиби, уларнинг ота-оналари ва оила аъзолари билан Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Г.Ахмедов, ИИВ ЎХБ Сирдарё вилояти бўйича бўлими бошлиғи подполковник Ж.О.Кенжаев ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси У.К.Болтабоевлар иштирокида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишининг олдини олиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ходимларнинг оила аъзоларига ҳозирги кунда ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган қонун бузилиш ҳолатлари ва уларнинг оқибатлари бўйича тушунтиришлар берилди ва фарзандарини хушёрликка чақиришлари юзасидан топшириқлар берилди. Йиғилишга ҳудудий бандликка кўмаклашиш бўлими масъул ходими ҳам таклиф қилиниб ходимларнинг оила аъзолари орасидаги ишсиз юрганларни иш билан таъминлаш бўйича кўмаклашиш кераклиги ва мавжуд бўш иш ўринлари билан ҳам таништириб ўтилди. Йиғилиш сўнгида хизмат вазифасига виждонан ёндашиб сидқидилдан хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар, эсдалик совқалар ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди. 

 

Text to speech