27 Феврал 2023 йил 235

Сайхунобод туманида “Вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш”га қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.

Сайхунободлик тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчиси капитан Ф.У.Эшқулов, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта инспектор катта лейтенант С.Х.Фармонқулова ҳамда мактаб маъмурияти томонидан тумандаги 35-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари билан биргаликда “Вояга етмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш”га қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди. Йиғилиш давомида ўқувчиларга туман ҳудудида Вояга етмаганлар томонидан муқаддам безорилик, ўғирлик ва талончилик каби содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, бунга имкон берган шароитлар ва мазкур жиноятлар учун берилган жазо чоралари кўрилганлиги, мазкур жиноятларни содир этган Вояга етмаганлар жазо курсисига ўтирганида ва уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилганида ўзларининг пушаймонликларини, уларга имкон берилганида бошқа бундай жиноятларга қўл урмасликларини кўз ёшлари билан билдиришганлигини, ушбу қилмишлари натижасида уларнинг ота-оналарининг юзи ерга қараганликлари етказилиб, ўқувчиларга уларга давлатимиз томонидан яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, белгиланган тартибга риоя қилишлари, мактаб дарсликларини мукаммал ўзлаштиришлари, ўзларининг бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари, одоб-ахлоқ, жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилиш, тенгдошлари ва устозлари билан хуш муомалада бўлишлари, интернет ижтимоий тармоқларидаги хар-хил бузуқ ва ахлоққа зид бўлган сайтларга аъзо бўлмаслик, фойдаланмаслик ва шу мазмундаги тақиқланган диний мазмундаги материалларни ўқимаслик ва тарқатмаслик, бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик мавжудлиги, ўқувчи қизлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, номақбул ҳаракатларни содир этмаслик, бирор оғир жиноятларнинг жабрланувчиси бўлиб қолмаслик учун ножўя ҳаракатларни амалга оширмаслик каби тушунчалар етказилди. Мавзу юзасидан ўқувчиларга ҳуқуқий тушунчалар берилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Мазкур ҳуқуқий тарғибот йиғилишини ўтказилишидан кўзланган мақсад, вояга етмаган ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ҳисобланади.

Text to speech