Сайхунобод туманида туман ИИБ Пробация гуруҳида назорат остида турган шахслар учун “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Сайхунобод тумани Банликка кўмаклашиш маркази ҳамда Сайхунобод тумани ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари билан ҳамкорликда ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган фуқаролар ва Сайхунобод тумани ИИБ Пробация гуруҳида назорат остида турган шахслар, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқасиз шахсларни моддий таъминлашга мажбур бўлганларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш бўйича “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди
“Бўш иш ўринлари ярмаркаси” Сайҳунобод тумани 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бўлиб ўтди. Ярмаркада Сайхунобод тумани ИИБ Пробация гуруҳида назорат остида турган шахслар Н.Н, А.У, З.А, А.Ю, О.Слар ва бошқалар қатнашди. Юқорида кўрсатилган фуқаролар тумандаги бўш иш ўринлари ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таништирилди. Назорат остидаги шасх А.У, З.А, А.Ю, Н.Нлар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида ишлаши тартиб қоидалари тушунтирилиб уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Қолган фуқаролар ҳозирги кунда норасмий иш билан бандлигини билдириб марказ томонидан таклиф этилган ишларни рад этди. Ярмарка натижаларига кўра, жами 4 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминлаш бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Сайхунобод тумани ИИБ Пробация гуруҳи