18 Август 2022 йил 246

Сайхунобод тумани ИИБда ўқ отиш мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси ижросини таъминлаш, ички ишлар органлари ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларини янада кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари генерал-майор A.I.Ikramov ҳузурида ўтказилган видеоселекторда берилган топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар бўлган бир ойлик муддатда “Ватанпарварлик ойлиги” деб эълон қилинганлиги ҳамда Сайхунобод  тумани Ички ишлар бўлимида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилш-олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида 2022 йилнинг 16 август куни туман ИИБ шахсий таркиби ҳамда «Ватанпарвар» ташкилоти ходимлари ҳамкорлигида, ТИР ўқ отиш қуроли билан ўқ отиш мусобақаси ўтказилди. Ўтказилган мусобақада ходимлар хизмат йўналиши бўйича 3 гуруҳга бўлиниб, мусобақада иштирок этдилар. Ушбу мусобақада шахсий таркиб фаол иштирок этиб бир қатор кўникмаларга эга бўлдилар. Мусобақа якунида ғолибларга эсдалик совғалари берилди.

Text to speech