3 Ноябр 2020 йил 298

Сардоба туманида "Зулфияхоним қизлари" кўрик танлови туман босқичи булиб ўтди.

Сардоба туман маданят маркази биносида ташкил этилган "Зулфияхоним қизлари" кўрик танлови туман босқичи жараёнида иштирок этиб, иштирокчи қизлар билан сухбатлашилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325 сонли фармонига муофиқ Зулфия номидаги давлат мукофоти учун олдин 5 та йўналиш бўйича қизлар етишган бўлса, бу йилга келиб спорт ва жамоатчилик фаолияти йўналишлари, жами 7 та йўналиш бўйича номзодлар иштирок этилмоқда. Ўз ўрнида Зулфияхонимдек чин маънода етук инсон бўлиб етишишни мақсад қилган Сардобалик қизлар ўз махоратларини ҳар бир йўналишда кўрсатиб бера олишди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech