6 Ноябр 2020 йил 336

Сардоба туманида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

2020 йилнинг 06 ноябрь куни, Сардоба туманининг “Дўстлик” маҳалласида, Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов томонидан жорий йил 28 октябрь куни “Сирдарё вилоятининг Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида барпо этилган барча қулайликларга эга кўп квартирали уйлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баённомасини ижроси юзасидан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан, ушбу меҳнат ярмаркасига бугунги кунда жазо муддатини ўтаб қайтган, меҳнат муҳожирлари ҳамда одам савдосидан жабрланган ишсиз фуқаролар жалб этилиб, уларни муқим иш ўринлари билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ушбу тадбирда ҳамкор ташкилот масъул раҳбар ва ходимлари шунингдек, қонуний тартибда ишлаш мақсадидаги фуқаролар қатнашди.

Тадбирда қатнашган ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Тадбир давомида қатнашчилар томонидан саволлар берилиб, масъул ходимлар томонидан керакли жавобларини олишди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech