25 Август 2020 йил 501

Сардоба туманида “Арсенал” тадбири давомида ноқонуний ов қуроли аниқланди.

2020 йил 21 август куни Сардоба тумани худудида “Арсенал” тадбири давомида Сардоба тумани, Дўслик МФЙда яшовчи фуқаро Б.Хнинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 1 дона ўқ отар ов милтиғи борлиги аниқланди. Ушбу ов милтиғи 1969 йилда ишлаб чиқарилган бўлиб, 20 калибрли, Тоз русумли, 2 стволли ов милтиғи далилий ашё сифатида олинган. Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, фуқаро Б.Хнинг яшаш хонадонидан олинган ўқ отар ов милтиғи, ўқ отар ов қуроли туркумига киришлиги ва отиш учун яроқли эканлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Арсенал” тадбири вилоят бўйлаб давом этмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech