9 Феврал 2021 йил 309

Сардоба тумани ИИО Пробация гурухи томонидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сардоба тумани ИИО Пробация гуруҳи ходимлари ва сохавий хизматлар билан ҳамкорликда 2021 йил 08 февраль куни Сардоба тумани ИИО Пробация гурухи хисобида туриб "Озодликни чеклаш" жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни "Текширмасанг билмайсан" шиори остида суд ҳукми талаблари асосида тунги вақтда яшаш хонадонлари текширилди. Хозирги кунда Сардоба тумани ИИО Пробация гуруҳи хисобида 78 нафар назорат остидаги шахслар туради. Шундан, 18 нафар ахлоқ  тузатиш ишлари, 12 нафар озодликни чеклаш, 8 нафар муайян хуқуқдан маҳрум қилинган, 3 нафар шартли синов ҳамда 37 нафари муддатидан олдин шартли озод қилинган назорат остидагилар ташкил қилади. Сардоба тумани ИИО Пробация гуруҳида хисобда турган 78 нафар назорат остидаги шахслар уч тоифага ажратилиб, яъни жиноят қилишга мойил ва тузалиш йўлига ўтганларни ажратиб сохавий хизматлар билан ҳамкорликда ҳудудда жиноятларни олдини олиш учун профилактик ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Тузалиш йўлига ўтганлар назорат остидаги шахслар жазоси муддатини Ўз Рес ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан олдин шартли озод қилинмоқда, жазо ўташдан бўйин товлаб юрган назорат остидаги шахсларга нисбатан ўталмай қолган жазо муддати бошқа оғирроқ турдаги жазога алмаштирилмоқда.

 Сардоба тумани ИИО Пробация гуруҳи

Text to speech