30 Июн 2020 йил 556

Янгиер шаҳар ИИБ томонидан ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар ўрганилди.

Ватанга тенглаштирилган оиланинг ҳар бирини мамлакат ичидаги митти мамлакат дейиш мумкин. Уларнинг ҳар бири ўз қувончи, ўз ташвиши билан яшайдиган Ватан ичра Ватандир. Уларни бирлаштириб турадиган бир жиҳат, асосий тамойил бор, у ҳам жамиятимизнинг бир бўлаги сифатида ҳар бир оиланинг давлатимиз ғамхўрлиги ва эътибори билан қамраб олинганидир. Оила муқаддас қўрғон, унда миллат келажаги мужассам. Ёшларни тарбиялаш, камолотга етказиш, илм-ҳунар бериш, уй-жойли қилиш-ўзбек оилаларининг азалий анъаналаридир. Минг афсуски, кейинги пайтларда халқимизга хос бўлмаган айрим иллатлар, оилавий ажрашишлар, турли низоли вазиятлар, ишсизлик, оиладаги носоғлом муҳит, маънавий тушкунлик, эҳтиёжмандлик, жиноятга қўл уриш ҳолатлари каби омиллар нотинч, ноқобил, кемтик оилалар ва қатор ижтимоий-маънавий муаммоларни пайдо қилмоқда. Бу каби муаммоларни бартараф этиб, оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшилаш, ибратли оилавий анъаналарни сақлаб қолиш бўйича масъул жамоат ташкилотларининг ҳамкорликдаги ишлари йўлга қўйилган.

Янгиер шаҳар Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими раиси ўринбосари Барно Бекназарова, шаҳар ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Юлдуз Бойматовалар Янгиер шаҳар "Маърифат" МФЙда яшовчи фуқаро Х.Р ва унинг турмуш ўртоғи Ф.Рларнинг оилавий шароаитлари ўрганилди. Ушбу оила ажрашиш ёқасига келиб қолганлиги боис комиссия томонидан ушбу хонадонга ташриф буюриб, оилада бўлган мажароларни ўрганиб, оилани тиклаш ҳамда икки ёшни муросага келтириш бўйича ёшлар билан профилактик суҳбат олиб борилди. Ушбу олиб борилган профилактик суҳбатдан сўнг икки ёш яраштирилиб, оила тикланди. 

Оилавий ажримларнинг олдини олиш, келишмовчилик ва низоларни бартараф этиб, намунали, тинч-тотув оилалар сонини кўпайтириш борасидаги ишлар давом этмоқда ...

Зеро, мустаҳкам оила-юрт таянчи!

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech