30 Июн 2020 йил 157

Сардоба туман ИИБ томонидан муқаддам судланган шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Сардоба тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Л.Пўлатова томонидан муқаддам жиноят содир этиб судланган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда. Фуқаро Ш.М муқаддам бир неча маротаба жиноят содир этиб 2020 йилнинг май ойида жазони ўташ муассасасидан озодликка чиқарилди. Ушбу фуқаро томонидан яна бир бор жиноят содир этмаслиги тўғрисида якка тартибда профилактик суҳбат олиб борилиб, қайта жиноят содир этмаслиги тўғрисида расмий огоҳлантирилди. 

Шунингдек, фуқаро Ш.М томонидан ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида фуқаролик паспортини йўқотиб қўйганлиги юзасидан туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат этган. Ушбу мурожаат юзасидан туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори томонидан фуқаролик паспортини қайта тиклаш бўйича ёрдам кўрсатилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.  

Text to speech