2 Май 2020 йил 777

Сардоба туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори тошқин вақтида сувда оқиб кетаётган 1 нафар фуқарони қутқариб қолди

Сардоба сув омборида бўлган тошқин авваламбор «Қўрғонтепа» маҳалласига келиб урилган. Ушбу маҳаллада хизмат олиб бораётган профилактика инспектори барча аҳолини хабардор қилиб, фуқароларни хавфсиз жойга кўчиришда жомбозлик кўрсатди.

Сардоба туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори Отабек Бегматов тонг ғира-ширасида овоз кучайтигичлар орқали аҳолини тезда уйларини тарк этишга чақирди. Қисқа вақт оралиғида фуқароларни транспорт воситаларда хавфсиз жойларга кўчирди.

Шу орада тошқин бўлган жойда 1 нафар фуқаро ёрдамга чақирди. Шу заҳотиёқ профилактика инспектори ўзини сувга отиб сувда оқиб келаётган фуқарони қутқаришга ошиқди. Натижада «Қўрғонтепа» маҳалласи профилактика инспектори томонидан чўкаётган 1 нафар фуқарони сув ичидан олиб чиқиб қутқариб олди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech